Ассалому алайкум!Ҳурматли устоз сизга бир саволим бор эди:Саволим: Сунний ақийдалар китобингизни о'қиб о'зим учун жуда керакли ма'лумотларни олдим. Жуда ҳам баҳсга сабаб бо'лган масалаларни то'лиқ тушунтириб бергансиз. Аллоҳ сиздан қилаётган ишларингиз учун рози бо'лсин. Устоз мазкур китобингиздан бир жойига унчалик тушунмадим шунга ойдинлик киритиб берсангиз. 127 бетдаги "ИЛМ" сифатида ушбу со'злар ёзилган:"Бу сифат Аллоҳ таолонинг зотида азалдан қоим бир сифат бо'либ, у ила нарсаларни ҳудди воқеликдаги каби ёки келажакда қандоқ бо'лишини кашф ва иҳота қилиш бог'лиқдир."Шу ерда "азалдан қоим бир сифат" деганда тушуна олмадим. Ҳамма сифатлар ҳам азалдан қоим эмасми? Устоз агарда ноо'рин савол берган бо'лсам мени мазур тутасиз. Биз каби илми ожизларга бераётган та'лимингиз учун Аллоҳ сиздан рози бо'лсин?Саволдаги хато ва камчиликлар учун узр со'райман.Аллоҳ сиздан ва биздан рози бо'лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таолонинг шунга ўхшаш барча сифатлари ҳаммаси азалдан ва доимийдир.