Ассалому алайкум wр wб Шайх ҳазратлари! Аллоҳим сиздан ва аҳлингиздан рози бо'лсин. Яна қуйидаги савол билан билан мурожаат этишга рухсат этсангиз. Устоз биз 4 ракатли намозларда имомга иқтидо қилган пайтимизда анча шубҳага тушиб қоламиз. Чунки имом покистонлик қодирия та'лимоти издошларидан бо'либ, уларнинг аксарияти 3 чи ва 4 чи ракатларда Фотиҳа сурасини о'қишмайди... Шунга намозимиз ма'қулмикан деб о'йлаб қоламиз. Жамоат билан о'қиган намозларимизни яна қайтадан о'зимиз о'қиб олсак жоизми ёки намозимиз намоз бо'лаверадими? Жавобингиз учун о'з миннатдорчилигимизни изҳор этамиз...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Абдулқодир Жийлоний тасаввуф бўйича катта машойихлардан ва аҳли суннадан, шунинг учун уларнинг ортидан намоз ўқиса бўлади.