Ассаламу алайкум устозлар, Шом номозидан кейинги зикрлар ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангизлар. Кўп жавобларни ўқидим унча тушуна олмадим. Қуръон ўқилмайди деб ўқидим, “Оятул курси”, тасбеҳларчи? Албатта бу ҳаммаси уйда номоз ўқилганда.
Ва алайкум ассалом! Шомдан кейн ўқилишга тарғиб қилинган амал аввабин намозидир. Бошқа амаллар борасида ихтиёрингиз.
Авваабийн намози.
Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракъат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракъат ёки икки-икки ракъатдан қилиб ўқилади.
Аллоҳ таоло Исро сурасида:
«Албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир», деган (25-оят).
Имом Табароний Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиса, агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».
«Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким шомдан кейин олти ракъат намоз ўқиса, авваабийнлардан (тавба қилувчилардан) деб ёзилур», дедилар». Валлоҳу аълам.