Ассалому алайкум! Алҳамду Лиллаҳ намоз бошлаганимга ҳам 3йилдан ўтибди. Иложи борича канда қилмасдан ўқишга ҳаракат қилябман. Ман намоз бошлаганимга 3йилдан ошган бўлса ҳам намоздаги хушуъ нималигини билмас эдим. Яъни намоз ўқийвераман лекин мийямда ҳар ҳил нарса, кўпинча қайси ракатни ўқиётганимни ҳам билмас эдим. Ўзим араб тилини ўрганганман, сарф ўқиганман, яъни Қуръон оятларини маъноларни оз моз биламан. Жумладан Фотиҳа, Ихлос ва ҳоказо. Саволим шуки намозга киришим билан санони ўқиб Фотиҳани бошлаганимда маъноларини ўзбекчасини ичимда қайтарсам тилимни қимирлатмасдан яъни (сурани арабча ўқишлик давомида) рукуъда ҳам субҳана робби ал азим диман, лекин ичимда тилимни қимирлатмасдан улуғ бўлган Роббим барча нуқсонлардан покдир дейман саждада ҳам олий бўлган роббим барча нуқсондан покдир дийман тилимни қимирлатмаган ҳолда. Умуман намозни арабчадан адо қиламан, лекин ичимда аттаҳийёт ташаҳҳудларниям маносини ичимда ҳис қилиб тураман. Шунда ҳаёлим ҳар ҳил нарсаларга кетиб қолмаяпди. Буни хушуъ деб номлаш тўғрими? Билмадимку лекин қалбим шунда таскин топяпди. Саволим шуки мана шундай қилиб намозимни адо қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Хаёлдан ўтказиш жоиз. Намознинг зикрларини арабчасини ҳам айтишингиз керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен намоз ўқигандек намоз ўқинглар” деганлар. Валлоҳу аълам!