Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гано шифо

12:58 / 01.02.2021 | Abdurohman Abdulloh | 1777

Ассалому алайкум! 31.01.2020 УСТОЗ – ШОГИРДни касбга тайёрлашида ўзаро маъсулият – мажбурият ва интизом КЕЛИШУВИ Устоз Шогирд Ф.И.О _______________________ Ф.И.О _______________________ (Бу маъсулиятли муносабатни кафолатлайди) _____________________________ «____»__________________2019й Ф.И.О кун ой Доимий даромадга эга ГАНО ЯТТ бўлишда қуидаги маъсулият ва мажбуриятларни оламан: Бу фаолиятни (касбни) танлашимга 10 та сабаб ёзиш ва 1 та мухимини белгиланг! (бу касб нимаси билан қизиқтиради? сиз учун соғлиқ +пул+вақт нима?) Устозлик маҳорати тизимининг 8 принципини ўрганиш учун ҳар куни икки соатдан 7 кун вақт ажратиш. (Устоз – Шогирд муваффақиятларида бир-биридан манфаатдордир.) Соғ ва Бой бўлиш учун 72 соат ичида ўрганиш ва амалда қўллаш маъсулиятини оламан. (- Мен 5 кун – 1 ойда қанча пул топаман? - Уни қандай ким билан топаман? - Нима қилишим керак?) Маҳсулотни 100% истеъмол қилиш, уни таркиби ва таъсирини ўрганиш, 30 сониялик натижалар тарихини яратиш ва яқинларга ҳикоя қилиш. (150 кишидан иборат ишонч доирасидаги яқинлари рўйхатини тузиш уни тахлил қилиш ва хар куни 2-5 кишини таклиф қилиш ва шогирдларга ўргатиш) Устоз ёрдамида Орзу коллажини яратиш, мақсадни аниқлаш, кун, хафта ва ой режаларини тузиш, уни бажариш ва хисобот бериш. Режалардаги вазифаларни бажаришда тартиб – интизомга риоя қилиш. Шахс сифатида ўсиш ва дупликацияларни яратиш. (мажбуриятни ўз зиммамга оламан) «ГАНО Теам»нинг барча тадбирларида иштирок этиш ва «ГАНО Теам» га садоқатли бўлиш. Шахсан ўзим 6 ҳафтада белгиланган режада учрашувлар, уй тўгаракларини ўтказиб , 15 кишилик шогирдлар командасини яратаман 1 статус ва 1 йилда 4 статусга чиқиб, мукофотлар оламан. (ахил, ҳамфикр, ўз касбининг моҳир устаси бўлган жамоа яратиш) Бир ойда шахсан ўзим шогирдларимни учрашувини, уй тўгаракларини ўтказаман. 

Устозлар бу гано шифо ташкилотини устоз ва шогирд ўртасида тузиладиган шартнома экан шу шартнома шаран ҳукми қандай? Ман қидирув бўлимидан гано шифо ҳақидаги жавобларни шуларни каттасига юборсам биз ҳалол йўли билан ишлаймиз дейди . Гано шифо ни каттаси агар бизни ишда харом бўлса шу заҳоти қўлимни кўтараман деди ,шунга кўра биз сиз аҳли илимларни олдига бормоқчимиз сизлар билан қай тартибда қай йўл билан кўришсак бўлади. Аллоҳ Азза ва Жалла илмингизни Зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ал харожу биддомаан” яна бир ҳадисларида “Ал ғунму бил ғурми” деган ҳадислари бор. Яъни жавобгарликни зиммасига олмасдан фойда олиш  жоиз эмас. Меҳнат қилмасдан, мол, сармоя тикмасдан фойдага ўтириб олиш жоиз эмас. Пирамида фаолиятида айни шу иш юритилади. Яна бунда ғабни фохиш ҳам бор. Яъни қайсидир мамлакатдаги зубной пастани содда одамларни соддалигидан фойдаланиб дори деб ўтказиш, минг хил касалликка 6 хил дорини даво деб ёзиб бериш. Ҳақиқий қийматидан юз чандон қилиб қимматига сотиш. Бу ишлар сиз айтган фирмаларда шак-шубҳасиз бор. Шахсан ўзимиз текшириб чиққанмиз. Қўлини кўтариш ёки кўтармаслигини бизга аҳамияти йўқ. Биз бор гапни ёзиб қўйганмиз, қабул қиладими ёки қабул қилмайдими бу ўзини иши. Айтмаслигимиз ҳам омматан халққа хиёнат. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat