Ассалому алайкум! Акамдан мерос қолган банкдеги пулни олмоқчимиз. Акам уни омонотга қўйганларида 25.600.000 сўм бўлган экан хозирги кунга келиб бу пул 31.000.000 сўмга айланган. Ушбу ўртадеги фарқни яний 5.400.000сўм пул бизга харом хисобланади, шу пулни нима қилсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Омонатга қўйилган пул меросхўрлар ўртасида шариат қоидаларига кўра тақсимланиши лозим. Омонатга қўйилган пулга қўшилган фарқ (фоиз устама) марҳум акангизга ҳам ҳалол бўлмаган, сизларга ҳам ҳалол эмас. Шариатимиз ҳукми бўйича, ўша устама пулнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юбориш. Валлоҳу аълам!