Ассалому алайкум! Мен бу йил олий ўқув юртига кира олмадим. Яхшилик хам ёмонлик хам Аллоҳдан лекин онам "Аллоҳдан эмас сени ўзинг сабабчисан" деди. "Она ахир Аллоҳ насиб қилмаса хеч нарса амалга ошмайди" дедим. Лекин онам фикрида давом етиб "Э менга фалсафа ўқима 4 та сура ёдлаб олиб" деди. Савол, онам "Аллоҳдан эмас сени ўзинг сабабчисан" дегани учун диндан чиқадими?
– Ва алайкум ассалом! Бунчаликка борманг. Валлоҳу аълам!