Ассалому алайкум! Азиз устозлар, эҳтилом бўлгандан сўнг ғусл вожиб бўлиши ҳақида бугун хабардор бўлдим. Биродаримнинг айтишига қараганда шу кунгача тутган рўзаларим ва ибодатим қабул бўлмаганлиги эҳтимоли ҳам бор эмиш. Ғусл қилмаган ҳолимда ҳам доимо таҳоратда юриб озода юраман. Лeкин, тан олишим лозимки ғуслни ният қилиб покланганман. Чунки Аллоҳ гувоҳ бу ҳақида хабарга эмас эдим. Мeн ғусл фақат эр-хотинларга вожиб деб ўйлардим. Ибодатларим нима бўлди?
Ва алайкум ассалом! Рўзани ғусл ва жанобатга алоқаси йўқ. Вақтида оғизни беркитиб, вақтида очган бўлсангиз кифоя. Лекин намозга поклик шартдир. Шунинг учун намозларингизни қайта ўқиб олишингиз керак бўлади. Тушда булғанганидан кейин ҳар хил ҳидлардан тозаланиш учун чўмилиш ҳам ғуслни ўрнига ўтади. Ғуслга ният шарт эмас. Валлоҳу аълам!