Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Комбикорм таркибида суяк

18:55 / 05.02.2021 | Guff Force | 1089

Ассалому алайкум! Парранда ва бошқа хайвонлар тез ва яхши ўсиши учун комбикорм (бир қанча махсулот аралашмаси) сотилади. Таркибида мясо-костная мука (хайвоннинг гўшт ва суягидан қилинадиган ун) бор ва у молдан (қандай сўйилгани малум эмас) олинаркан. Шуни сотиб олиш ва у билан парранда боқиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Шариатимизда мутлақо нажосатни савдоси жоиз эмас(ҳайвон гўнги каби саҳобаларнинг давридан бери савдоси жоиз бўлганлари бундан мустасно). Аммо нажосат теккан нарсани савдоси жоиз. Масалан бир кийимга одам сийдиги тегиб нажосат бўлиб қолган бўлса, уни савдоси жоиз. Сиз айтган дон маҳсулотларига аралашган қон ҳам дондан кўра оз қисмини ташкил қилади. Айни шу кунларда уламоларимиз нажосат аралашиб қолган дон-дунларни савдоси жоиз, ҳайвонларга едириш ҳам жоизлиги ҳақида фатволар беришмоқда. Албатта фақат қон ёки нажосатларнинг савдоси жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat