Ассалому алайкум! Мен архитектура йўналишида ўқиман ва бир савол мени ўйлантиради. Бизда архитектура графикасида инсон қиёфасини (силуэтини) чизиш керак бўлади. Бунда уни юзи ва бошқа тана аъзолари аниқ қиёфаланмайди, фақат тана тузилиши (шарпаси) чизилади. Шундай нарса чизиш исломда жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бош қисмини чизмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!