Ассалому алайкум! Аллах илмингизни зиёда килсин, мен 2016-йил турмушга чиққанман, 2017-йил қиз фарзандлик бўлдик, Алхамдулиллах. Эрим америкада ишлайди. Турмуш қурганимизга хисобда 5 йил бўлган бўлса хам бирга яшаган ойларни хисобласак бир йил чиқса керак, мен бу ерда қайнона қайнотам, қайнисинглим ва қайни укам билан яшайман, Эрим ноябр ойида америкадан келдилар, хозир хомиладорман. Энди қайтиб кетишлари керак бўлганда мен улар уёқда хам хотинлари борлигини ва у хам 6 ойлик хомиладор эканини билиб қолдим. Уйимда тинчлик йўқолди. Ўзимни йўқотиб қўйдим. Хомиладор холимга анча сиқилиб сув хам ичолмаяпман. Эрим иккаланг билан хам яшайман дейапти. Мен бир тарафни танланг деяпман. Чунки мен бу нарсани қабул қиладиган даражада иймоним кучли эмас. Мен хижобга кирганман шундан кейин сипо кийинадиган лак хам сурмайдиган, косметика хам ишлатмайдиган бўлганман. Эримга очиқ юрган ўзига қараган аёллар ёқаркан. У аёл шундай аёллардан. Мен динида бўлганим учун бу кундош бўлиб яшашни танлашга мажбурманми, танламасам гунохкор бўлиб қоламанми? Ахир мен эримни вафо билан ота онасига хизмат қилиб куткан бўлсам. Энди эрим яна кетади ва узоқ муддат у аёл билан яшайди. Бизни олдимизга йилда бир келади. Эримни топиши яхши бўлгани учун сени хамма нарса билан таминлайман хўп дегин деяпти. Пул ва яхши уй жой бахт бермайдику. Мени ибодатга берилганимдан фойдаланиб барибир қабул қилади деб ишонган ва икки йилдан бери у аёл билан алоқада бўлган. Исломда аёлларнинг қадри шунчалик пастми? Эрини фарзандларини деб умр ўтказиб камига шундай нарсаларга кўнмаса гунохкор бўлиб қоладими? Илтимос шуни айтиб берсангиз, кетсам менга гунох ёзилмайдими? Эрим 7-февралда у оиласи олдига учиб кетади мен хам хомиладор холимда бу ерда қоламан.
– Ва алайкум ассалом! Сиз эрингиздан бир кун у билан бир кун сиз билан тунни ўтказишга мажбурлашга шаръан ҳаққингиз бор. Бу талабингиз нотўғри талаб эмас. Биз шуни айта оламиз холос. Кўниш ёки кўнмаслик ва бошқалари сизни ўзингизда. Валлоҳу аълам!