Ассалому алайкум! Мени хусусий тракторим бор. Мен фермер ва дехконларни томорқа ва ерларида ишлайман. Мен тракторда ерларига минерал ўғит сепгани борсам бир гектарига 3-литр ёқилғи ва 25.000 сўм пул берасиз деб келишамиз. Лекин бир гектарига 1.5литр ёқилғи кетади, қолгани ўзимга қолади. Дехқон хам буни билади чунки 25.000 сўм берган пули қопламайди. Кўпроқ пул бергани кўнмайди(дехқон). Шу қолган ёқилғи менга халолми?
– Ва алайкум ассалом! Ёқилғи сизнинг иш ҳақингиз деб келишилса, барчаси сизники. Валлоҳу аълам!