Ассалому алайкум! Исмим Акрам. Иккита саволим бор эди. 1. Эркак киши гинеколог бўлиб ишлаши ҳақида тушунча берсангиз. Агар бир мусулмон эркак тиббиётни мана шу йўналишини танласа, яъни шу фанга, илмга қизиқиши сабабидан шу йўналишни танласа, фаолият кўрасатса буни қандай тақиқ ва рад этиладиган жойи бор. Иймони бутун эракак дунёвий илмни мана шу соҳасини танлади. Чунки бу илм. Домлалардан бири бир мавъезасида гапириб берганди, - илм иккитадир: биринчиси дин илми, иккинчиси тиб илми эканлиги ҳақида. У аёлни аъзоларини томоша қилиш муддаоси билан йиллаб китоб варақлагани йўқ. Эркак гинекологлар, профессорлар бўлиши мумким. Уларни ёзган китоблари ўқув юртларида дарсликлар бўлиши мумкин. Шундай ҳолатни ҳам вазият тақозо қилиши мумкинки, масалан: туғруқхонада бугунги навбатчиликда иккита навбатчининг биттаси эркак киши бўлиши мумкин. Аёл мутахасис бошқа бемор билан банд бўлиши ва яна бошқа бемор шошлинч ёрдамга мухтож бўлиши мумкин. Аслидаям у эркак мана шунақа ҳолатларда ёрдам кўрсатиш учун мутахасис сифатида постда турибди. Ёки ўша эркак кучли мутахасислигини одамлар билиб мурожаат қилиши мумкин. Илтимос, мавзунинг муҳимлиги сабабидан Сизга мурожаат қиляпман. Аниқ ёндашув билан маълумот берсангиз! 2. Мен ўзим врачман, - болалар нейрохирурги (детский нейрохирург). Яъни болалар шифохонасида янги туғилган чақалоқдан ўн етти ёшу уч юз олтмиш тўрт кунликгача беморлар даволанади. Демак бу ёшларнинг тегишли қисми балоғат ёшидаги қизлар ҳам бўлади. Мен гинеколог бўлмасам ҳам беморнинг бош миясидан то бел-думғаза, умуман аврат аъзоларида хирургик амалиётда бўламан. Беморнинг отаси ўзи қараши, кўриши мумкин бўлмаган қизининг аъзоларида менга хиругик амалиётда ишлашга рухсат беради. Ушбу мавзуда ҳам шаръий тушунча берсангиз, илтимос! Р/С: Мен врачлик фаолиятимда шаръий мезонлар нуқтаи назаридан туғиладиган саволларга шариатни ўргатувчи домлаларимиздан эшитган мусулмон табибнинг динимиздаги мақоми ҳақидаги маърузасидан таскинли жавоб топгандим. Ва бу жавоб ўзимни фойдам учун қўл келди дегани эмас, балки туғилган саволларга топилган жавоб деб баҳолайман. Шунингдек менга Сизнинг фикрингиз, тавсияларингиз ҳам муҳим.
– Ва алайкум ассалом! Бу илм ҳар қанча қизиқарли бўлса ҳам эркак кишилар бу соҳани ушламасликлари керак. Чунки Одам алайҳиссалом яратилганларидан бери аёллар бу ишни аъло даражада бажариб келмоқдалар. Икки хил жинсдаги инсон бир-бирининг авратига қарашни Аллоҳ ҳаром қилган. Эр-хотин бундан мустасно.
Аввало бу соҳага ҳам аёллардан врач тайёрлаш керак. Шариатимизда ҳаром билан даволаниш деган мавзу бор. Яъни ҳалолдан ҳеч қандай даво топилмаса, ҳаром нарса ўша касалликка шифо бўлиши аниқ бўлса, заруратан ўша давони истеъмоли жоиз. Сизни касбингиз ҳам худди шундай. У ҳам шундай даражага етсагина муолажа қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!