Отам билан муносабатим кундан кунга ёмонлашиб кетаяпти!
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари!!!Отам билан муносабатларимиз кундан кунга ёмонлашиб бораяпти. Сабаби отамни тинмай бизга ёлг'он гапириши, ва ко'чадаги муаммоларини уйга олиб келиши, биз фарзандларни ва онамни уларга бо'ган ко'нгилни қолдиряпти. Отам яхши ишларда ишлаганларига қарамай, ко'чадан тинмасдан қарз олип келадила, ока улари ёки до'стлари уёқда турсин хаттоки қудаларидан ҳам катта суммалардан қарз оладилар. Лекин нимага буни билмаймиз, уларга ойламга деб олсала, бизага бугун бунга огандим дип этсала, эртага бошқа нарсага огандим деб, ҳуллас аниқ жавоб ё'қ, майли энг ёмони емаган сомсамга пул то'лаб юриш, бугун биттасини пулини берсам эртага 2чиси кеп туради мангаям беришин керак дип, энг ёмони қуда келиб отен пул бермасдан қочип юрипти деса ёмон тегаркан. Отамга мана бердим десак, берасанде қатгаям борардинг дейиши г'азаббимми қо'зг'атади, ёки бо'лмаса со'раб келишса қаттан оламан диб чиқиб кетиши, билмадим Ҳазрат, мана шулар 3-4 йилдан бери то'хтамасдан қайтарилиши, онамни сиқип қаритип, синглим опамни сиқиб ойиласини тинчлигини бузишга, мени эса отамга қаттиқ гапиришимгача олиб келип қо'йвотти, то'г'ри пулни мен бераман, лекин мен ко'чадан супирип келсам экан, менг деб берсам, онам учун, опа синглимни, борган уйида надоматларга қолмай о'тириши учун бераман. Ҳазрат, Ҳудони о'зи кечирсин, мен отамга синаб пул бераман лекин чиқиб кетин дедим хам, 2ланиб о'тирмай розиман десалар ичим узилиб кетти, нахотки бу инсонга биздан ҳам ко'ра пул муҳим дип. Бо'лдими ё'қми десам бо'лди со'з бераман дейди лекин 2-3 ойдан кейин яна чиқиб қолади, 1,2 йил олган қарзлари, энг ёмони фоиз таклиф қилиб олишини билсам, билмадим, нима дейишни билмиман Ҳазрат. Аллоҳдан инсоф, о'зимга сабр со'раб юраман. Лекин қо'рқиб яшиман, бир нима олишга чо'чиман, эртага яна кимдир келиб отангни қарзи бор бер манга дейишидан. Ҳазрат маслаҳат берин, нима қили? отам гап уқимидила, фойдаси қолмади, ичмидила, гиёҳванд ҳам эмасла, лекин билмиман нимага бунақа аҳволлигини?!
- Аллоҳ таолога дуо қилинглар. Отангизга инсоф тилаб. Сиз энди қарзни тўламайман деб отангизни ҳам, унга қарз берадиганларни ҳам огоҳлантирсангиз бўлади.