Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, аввало сизни ва барча яқинларингизни кириб келган муборак рамазон ойи ила муборакбод этишга ижозат бергайсиз! Бизни ислом зиёси ила маърифатлантириш йўлида олиб бораётган ишларингизга Аллоҳим бардавомлик ато этсин ва Ўз даргоҳидан улуғ ажрлар ила мукофотлантирсин. Ҳазрат, сизнинг "Тафсири Ҳилол" асарингиздан Закариё а.с. қиссаларини ўқиб, менда бир савол пайдо бўлди. Бизга маълумки Закариё а.с. бани исроил пайғамбарларидан бўлган. Росулуллоҳ :саw дан ворид бўлган ҳадислардан бирида эса, ул зот фарзанларимизга анбиёларнинг исмларини қўйишга буюрган. Бугунки кунда биз ўз фарзандларимизга Закариё деб исм қўйсак бўладими ва бу исмнинг, яни "Закариё" исмининг маъноси нима? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин.
Бўлади. Одамнинг исмининг маъноси бўлиши шарт эмас.