Ассалому алайкум ҳурматли Шайҳ Ҳазрат Аллоҳ сизни умматга қилаётган ҳизматлариздан рози бо'лсин, Ҳазрат мен жуда бош қотадигон ҳолатга тушиб қолдим,Мен АҚСҲ да мана 7 йилдан бери яшаб келяпман,2006 йилда ватанга бориб уйландим ва чиллам чиқиши билан яна АҚСҲга рафиқамсиз қайтиб келдим.АҚСҲга боргандан кейин чақириб оламан деган ниятда аммо Аллоҳни иродаси билан виза беришмади,со'нг 2007 йилни декабр ойида я'ни 3-4 ой олдин яна ватанга бориб уч ой ойлам билан яшадим яна олиб кетишга ҳаракат қиляпман бо'лмаяпти.Муаммо эса Қайнота ва Қайнонамлар аёлимни бизнинг уйдан олиб чиқиб кетишди сиз ташлаб кетдиз деб қизимиз у ерда сизсиз турмеди деб,. Мен эса агар бу сафар ҳам олиб кета олмасам о'зим бутунлай қайтиб келаман ватанга десам ҳа майли деб кийим кечакларини олиб кетишмоқчи бо'либ бизникига боришса аям юк-пукларини ҳаммасин обчиқиб кетилар дебдилар ҳафа бо'либ, улар эса ҳамма нарсасини олиб чиқиб кетишди,ва энди иш чиқиб ишлайди дейишяпти менга бу нарса ёқмаяпти ё'қ ишаламеди ва бизниникага қайтиб чиқиб кетсин десам фақат сиз келганда чиқади дейишяпти.Агар мен бизникига чиқиб о'тирмаса боши очиқ қизиларни десам қайнотамларга фақат гапимни о'ткизиш учун у ҳам талоқ ҳукмида бо'либ қоладими? Ё нима маслаҳат берасиз? Жазакаллоҳу кҳайр
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳа! Агар ўша гапни айтсангиз ва келин уни бажармаса, талоқ тушиб қолади. Шунинг учун бу каби гапларни мутлақо эсга ҳам олманг. Ватанга қайтиб оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг.