Ассалому алайкум! Аллоҳ ҳаммамизни қилаётган амалларимиздан рози бўлсин. Шу сайтни юргазишга хисса кошган барча инсонларга кучли иймон, чиройли сабр ва Аллоҳни мархаматини тилаймиз. Саволим қиз фарзандимга Эсма исмини қўймоқчиман. Шу исм ҳақида малумот бўлса илтимос.
Ва алайкум ассалом! Эсма калимаси туркча талаффузда. Уни туғриси Асмо бўлиб, Оиша онамизнинг опаларининг исмларидир. Арабча талаффузи Асмаа бўлади. Валлоҳу аълам!