Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо ҳақида

15:36 / 10.02.2021 | Баҳодиржон | 1297

Ассалому алайкум! Отам раҳматли вафотларидан олдин бир кишидан ўта мажбурликдан 40 миллион сўм қарз олганлар. Қарзни 3 ойдан сўнг ҳар ой учун 4 миллиондан жами 12 миллион қўшиб қайтариб бериш ҳақида келишишган экан. Отамнинг вафотларидан сўнг акам 40 миллион сўмни топиб ўша одамларга қайтариб берди, лекин улар устама пулни ҳам қайтаришини сўраб ҳоли-жонига қўйишмаяпти, бизни ҳам анча безовта қилишди, берган пулингни қайтариб олдинку деса ҳам тушунишмайди, "отангиз шу тарзда қарз олган, қарзни беринглар деб.." 1. Ўша устама пулни ҳам тўласак гуноҳга шерик бўламизми, қайтариб бермасак шариат юзасидан тўғри йўл тутган бўламизми, 3. Қиёматда отам шу устама пуллар қайтарилмаганлиги учун қарздор бўладими ёки олинган 40 миллион сўм қайтариб берилганлиги учун қарзидан соқит бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар устама пулини берсаларингиз отангизни ҳам гуноҳга қўйган бўласизлар. Устама бериш шарти, ботил шарт ҳисобланиб, уни тўламаслигингиз керак. Тўласаларингиз судхўрликка қўл урган бўласиз. Қиёматда қарздор бўлмайсизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat