Ҳазрат менинг саволим куйидагича. Табиатан рашким кучли аёлман. Турмуш уртогимнинг ахлоки яхши Аллоҳга шукр. У кишини битта опаси бор. Опаси билан шу кадар якинки бир кунда 4-5 марталаб телефонда гаплашади. Хар бир арзимаган нарсани опаси билан маслахатлашади. Кискаси мендан ҳам якин унга. Мени бунга жахлим чикади. Мен уни бутунлай алокани узишини эмас балки камрок муомилада булишлигини хохлайман. Уйимизда хар куни шу масалада жанжал . Бир биримизга куп жанжаллашганимиздан мехр ҳам колмаяпти. Мен нотугри киляпманми? РАШКНИ МЕЁРИДАН ОШИРИБ ЮБОРЯПМАНМИ? билмадим. Устоз Шу масалада хар иккимизга кандай курсатма берасиз?