Ассалому алайкум! Қайсидур масжид қурулишида бир устага холис хизмат қилгани учун дамас автомобили совға қилишти, Рустамжон домла бошчилигида. Шу ишга хомийлик қилган Шохжахон исмли йигит. Ўша болага Аброр Мухтор Алий қиляткан ишини “бир баҳсда бил иттифоқ харом деган” дедилар. Лекин бу инсон тушунишни хохламади, шунга бу эхсонни натижаси қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! У домла нима қилган, ҳомийси нима иш билан шуғулланишини билмаймиз. Билмаган ишимиз ҳақида ҳукм айтолмаймиз. Нопок йўлдан топиб эҳсон қилаётганлар шариатнинг бу борадаги ҳукмини ўрганиб қўйишлари керак. Ҳаром молнинг ҳукми, савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиш.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تُقْبَلُ صَلَاةٌ بِغَيْرِ طُهُورٍ وَلَا صَدَقَةٌ مِنْ غُلُولٍ، قَالَ هَنَّادٌ فِي حَدِيثِهِ: إِلَّا بِطُهُورٍ
Ибн Умардан:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳоратсиз намоз ҳам, хиёнатдан* топилган (молдан қилинган) садақа ҳам қабул бўлмайди», дедилар».
Термизий ривояти.
Ушбу ҳадисдан, ҳаромдан топилган мол-мулк Аллоҳнинг наздида мақбул бўлмаслиги, ҳаромджан эканлиги 100 фойиз аниқ бўлиб савоб умидида садақа қилса куфр бўлиши айтилган. Баъзи бир инсонлар шариатда ҳаром қилингани аниқ бўлган ишларни қилиб ундан тушганларини масжид, савоб ишларга сарфлайдилар. Уларнинг бу иши мутлақо нотўғри.
Имом Абу Ҳанифа йўлда кетаётиб, олма ўғирлаётган кишини кўриб қолдилар. Унинг ортидан кузатиб, бориб қарасалар, у олмаларни садақа қилиб улашар эди. Имом: "Нима учун ўғирлик қилдинг, мен сени оч деб ўйлабман", десалар, у киши: "Йўқ, мен (савоб умидида) роббим билан тижорат қилмоқдаман", деди. Имом: "Бу қанаси бўлди?" дедилар. У киши: "Мен ўғирлик қилганим учун Аллоҳ битта ёмонлик ёзади. Уни садақа қилиб улашсам менга ўнта яхшилик ёзади. Демак менга тўққизта яхшилик ёзилди. Мен Роббим билан мана шундай тижорат қилмоқдаман", деди. Шунда имом: "Ўғирлик қилганингда Сен учун битта ёмонлик ёзилди. Уни садақа қилиб улашганингда садақанг қабул қилинмади. Чунки, Аллоҳ ҳалол ва покизалик билан топилган пулдаги садақани қабул қилади. Сенга ундаги бир гуноҳ ва ўғрига белгиланган жазо лозим бўлади", дедилар. Валлоҳу аълам!