Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Замон ва Тиб

00:00 / 25.09.2012 | eski savollar | 6732
Мухтарам Устоз Шайх Хазратлари,Омонмисиз? Навбатдаги мурожаатимни бошлашдан аввал Сизни куз корачингиз, суюкли фарзандингиз, Оминахон Мухаммад Содик синглимизнинг янги курилган акди никохлари муносабати ила Сизни ва оила аъзоларингизни самимий табриклаймиз! Бундан хабар топиб гоят севиндик, илохо куевимиз билан умрбод бахту-саодатга кумилиб яшашликларини, сизни ва бизни кузларимиз кувониб юришмизни насиб этсин, Омийн!Хабарингиз бор, Аллохга хамдлар булсинки, киз фарзандли булганимизга куп булмади, энди эмлаш еки эмламаслик масаласи уртада кундаланг булиб турибди. Мазкур масалада сиз азизимизнинг Ислом Фикхи Академияси томонидан ишлаб чикилган фатвога асосланган жавобингиздан хабаримиз бор. Лекин айни дамда Сизнинг эътиборингизни хозирги замонда Ислом табобати мутахассиси дея курилаетган Доктор Ойдин Солиха билан булиб утган сухбатни хавола килмокчиман, ниятим Сиз Устозимизни фикрларини билишдир, иншааллох.Замон ва Тиб: Ниҳояси йўқ баҳсу мунозаралар…Доктор Ойдин Солиҳ Украинанинг Луганск вилоятида туғилган.Ворошиловград медицина ўқув юртини битирган, шифохонада ишлаган.1977 йилда Тошкент Давлат Университетининг биология факультетини битирган.У талабалик йилларидан халқ табобати, Ибн Сино тиббиёти ва айниқса “Тиббий набавий” (Исломий тиббиёт) билан қизиққан. 1993 йилда тақдир тақозоси билан Туркияга бориб, у ерда ўз илмини тажрибада синаб кўра бошлаган.Сўнгги 10 йил мобайнида юзлаб беморлар доктор Ойдин Солиҳнинг даволаш услуби билан шифо топган.Доктор Ойдин Солиҳ Туркиядаги Табиий Тиббиёт Институти Фахрий Президенти ҳамдир. Бу институт 2006 йилда фаолият бошлаб, расман 2012 йилда танилган.Туркияда таниқли биолог олим Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий тиббиёт” (Йўқотилган шифо изидан”) китоби иккинчи нашри турк ва ўзбек тилларида босмадан чиқди.Китоб илк бор 2008 йилда нашр этилган ва Туркияда катта қизиқиш билан кутиб олинганди.Ойдин Солиҳ ўз китобида инсон саломатлигини Қуръон ва Ҳадисларга асосланган ҳолда яхшилаши, турли касалликлар, жумладан, саратондан ҳам табиий воситалар ёрдамида сақланиш йўлларини баён қилади.Би-би-си билан суҳбатда китоб муаллифи янги нашрда у қадар катта фарқ йўқлиги, аввалгисида йўл қўйилган жузъий хатолар тузатилганини айтди.Шу билан бирга, Ойдин Солиҳга кўра, янги китобда замонавий тиббда сўнгги йилларда пайдо янги тенденциялар ҳақида сўз юритилади.Биз Доктор Ойдин Солиҳдан “Ҳақиқий тиббиёт”да деярли барча касалликлар ва уларнинг даъволари ҳозирги замон тиббиётидан анча фарқ қилади ва ё ўқувчида шундай таасурот қолдиради, ростдан ҳам бу фарқ шунчалар каттами, деб сўрадик.Ойдин Солиҳ: Ҳа, фарқ катта. Чунки, “Модерн тиб” ўлароқ номланган тибб 19 асрнинг кимё ва физика фанларидаги кашфлари натижасида касалликларга бир бутун, яхлит шаклда қараш анъанасини аста-секин тарк эта бошлади. Ва у даволаш услубларини инерция буйича давом этишига қарамасдан, қадим тиббнинг мизож, ахлат (метаболик йиғиндилар ва чиқиндилар) ва орган функциялари билан боғлиқ билимларини рад этди. Технологиянинг ривожланиши натижасида тибб илми инсон организми ҳақида жиддий илмларни тўплашга муваффақ бўлди ва уларни тизимланган ҳамда таснифланган ҳолга келтирди. Аммо, давр ўтиши билан билимлар чуқурлашиб, ортиши ва соҳаларга бўлиниши оқибатида замонавий тиб организмни ҳам худди соҳалар каби парча-парчага ажратиб даволашга урина бошлади. Организмнинг яратилишдан яхлитлиги ва органларнинг бир-бирига боғлиқлигини инкор қилиш даври бошлади. Бу янги ёндошув оқибатида яхлитлик концепсиясида даволаш мумкин бўлган касалликларнинг даволаниши имконсиз ҳолга келди. Биз қадим тибб билимларини, айниқса, Ислом тиббиётидаги илмларни ниҳоятда мантиқли кўряпмиз. Биз хасталикларнинг давосига меёрида қилинган тиббий очлик, мизожга кўра овқатланиш ва метаболик йиғиндилардан организмни тозалашдан бошлагандик. Вужудни метаболик йиғиндилар ва ё чиқиндилардан тозалаш учун қадим, ҳеч манфий ён таъсири бўлмаган услублардан фойдаландик. Банка қўйиш, қон олиш(хожамат), зулук қўйиш ва ўт-ўлан билан даволаш, шулар жумласидандир. Ва бу йўлда катта муваффақиятга эришдик.Би-би-си: “Ҳақиқий тиббиёт”нинг илк нашри ўзбек ва турк тилларида чиқди ва катта қизиқиш билан қаршиланди… Лекин, баҳсталаб томони, Сиз болаларни турфа касалликларга қарши эмлашга бу китоб муаллифи ўлароқ қарши чиқасиз…Ойдин Солиҳ: ”Бирор марта эмланмаган болалар касалхонанинг нима ва қаерда эканлигини билишмайди, эмланган болалар эса, касалхоналардан чиқишмайди”, дейди Прафулл Вижавакар, машҳур гомеопат. Ниҳоят, бугунга келиб, эмлаш (“прививка”) моддаларининг тузилиши табиийликдан узоқлиги ва одамлар учун умуман керак эмаслигини айтаётган шифокорлар кўпаймоқда.Чунки, одамнинг иммунитет тизими ўрганиш орқали ривожланади. Масалан, ўтмишда Англияда оилада бола касалланса, қишлоқдаги бутун болалар уни кўришга келишарди. Ва улар орасида заиф ва нимжонлар болаларга хаста боладан касаллик юқарди, аммо улар тузалгандан сўнгра ниҳоятда қувватланиб, ўша касалга ҳеч дучор бўлмасдилар. Соғлом болаларга, албатта-ки, касаллик юқмасди. Бола касалликларинининг яратилишидаги ҳикмат – боладаги иммунитет тизимини ривожлантиришдир. Бугунги кунда эса ҳар қандай касалликка қарши мажбурлаб қилинаётган эмлаш соғлом болалардаги иммунитет тизимининг ривожланишига, кучайишига тўсқинлик қилмоқда. Афсус-ки, болалар эмлаш бадалини нафақат болаликларида, балки катта бўлганларида ҳам тўлашга мажбур бўлишади. Аллергия ва астма, онкологик касалликларнинг қўрқинчли тезликда ортиб бориши ўта муҳим биологик қонун-қоидалар бузилганини кўрсатиб турибди. Бу бузғунчиликлар орасида биринчи навбатда эмлаш туради. Бугун “Ген муҳандислиги” усуллари билан қуролланган биологлар эндиликда бактериал ҳужайраларга инсон протеинларининг синтезини амалга оширувчи генларни жойлаштиришмоқда… Иммунолог мутахассисларнинг ва инсонларнинг онгларида “эмлаш инсоннинг иммунитет тизимини кучайтириш учун қилинади”, деган фикр ўрнашиб қолган. Аммо, чақалоқлар 6-24 ой давомида пассив иммунитет тизимига эга бўлишади. Бу даврда чақалоқларни касалликлардан онанинг сути билан ўтадиган антикорлар (антижисмлар) ҳимоя қилишади.Би-би-си: Аммо, қоқшол (полиомиелит) каби касалликлар туфайли қашшоқ мамлакатда нобуд бўлган ва агар шу эмлаш бўлмаса, нобуд бўлажак болалар сони юз мингларча эҳтимол…Дунё олимлари бу эмлаш уларнинг ҳаётини сақлаб қолаётганини айтишади.Ойдин Солиҳ: Одамлар қоқшолга қарши эмлаш олиш муҳимлиги ҳақидаги тарғиботлар билан қўрқитилади, уларга кўра, ҳар қачон бу вирусни юқтириш шоллик ва ё ўлимга олиб келади. Аммо, вирус юқтирганларнинг 95 фоизида касаллик аломатлари зоҳир бўлмайди. Беш фоизида енгил бадан қизиши, тумов ва йўтал, айрим ҳолатларда бош оғриқ, қайт қилиш, томоқ оғриш ва ич ўтиши кузатилади. Умумий ҳолсизлик бўлади. Фақатгина мингтадан бир кишида мускуллар фалажланиши рўй беради ва бу ҳам аксарият ҳолларида ўзи ўтиб кетади. Кейин бу инсонда мустаҳкам иммунитет шаклланади. Шол фақатгина иммунитет тизимини турфа дорилар билан, масалан стероидлар, антиботиклар билан кучсизлантирганларга ва ё туғма нозик одамларга таъсир қилади. Полиомилетга қарши эмлаш тадқиқотчи мутахассисларда турфа хавотирли саволларни уйғотмоқда.Манба: “ББС” радиоси.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ихтиёр сизда истасангиз табибанинг гапини қилинг, истасангиз мусулмон уламоларнинг фатвосига амал қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat