Ассалому алайкум! Устозлар инсонни хақиқий мусулмон мўмин бўлиб шакилланишида асосан нимага эътибор бериш керак? Мен баъзи ишлардан тавба қилиб ундан кейин яна қайтиб қилаверганимдан ўзимга нисбатан ишончим йўқолиб умидсиз бўлиб қолябман.
– Ва алайкум ассалом! Умидсиз бўлманг. Ҳадисда қуйидагича келади:
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ بَنِي آدَمَ خَطَّاءٌ وَخَيْرُ الْخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Барча одам боласи хатокорлардир. Хатокорларнинг яхшиси сертавбалардир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳокимлар саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!