Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Опамнинг намози нима бўлади

07:42 / 22.02.2021 | Парвина | 1382

Ассалому алайкум! Устоз Опам рўза тутади, намозини тез ўқийди(гохида шунчаям тез ўқийдими шу сураларди ташлаб кетмаяптими деб ўйлаб қоламан) тўғри ўқияпман дейдилар, зикр қилиб турадилар, тирноқларга тирноқ ëпиштириб, лак хар хил қилиб оладилар(мени ғашим келади жирканаман). Тахорат қабул бўлмайди у қанақа намоз бўлади дейман. Бетирноқ юролмиман дейди, кўзларига киприк хам улатвоган. Мен қанча хадис, ривоятлар, сизлардан хам шунга ўхшаш маълумотлар келтирдим. Бари бекор, билганларидан қолмайдилар. Менимча шайтон икки елкаларига миниб олган шекилли. Бунака намозди дуруст деса бўладими? Кўп аëллар шунақа қилишади? Шу нарса гунох мумкин эмас лекин қилаверишади, тўхташ йўқ. Шуларга нима дейиш мумкин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидагиларни ҳолига тушиб қолишимиздан сақланишимиз керак. Аллоҳ таоло "Каҳф" сурасида марҳамат қилади:  

 قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُمْ بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالًا۝ 

103. Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайми?

 الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا۝ 

104. Улар бу дунё ҳаётидаёқ саъй-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», – дегин.
Эй Муҳаммад, сен одамларга: «Бу дунёда қилган амаллари туфайли энг кўп зиён кўрувчиларнинг ким эканини хабар қилайми, айтиб берайми?» – дегин. Уларнинг қилган амаллари охиратга қолиш у ёқда турсин, бу дунёнинг ўзидаёқ ботил бўлади. Қилган саъй-ҳаракатлари бефойда бўлади. Ҳолбуки, улар ўзларича, жуда яхши иш қиляпмиз, деб ўйлайдилар. Ана шундай одамлар ким эканини айтиб берайми?

 أُولَئِكَ الَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِ رَبِّهِمْ وَلِقَائِهِ فَحَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فَلَا نُقِيمُ لَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَزْنًا۝ 

105. Ана ўшалар Роббларининг оятларига ва У Зотга рўбарў келишга куфр келтирганлардир. Бас, уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз.
Яъни юқоридаги икки оятда тасвирланган, амаллари беҳуда кетадиган, жуда яхши ишларни қилмоқдамиз, деб гумон этсалар ҳам, бу дунёнинг ўзидаёқ саъй-ҳаракатлари ботил бўладиган кимсалар,
«Ана ўшалар Роббларининг оятларига ва У Зотга рўбарў келишга куфр келтирганлардир».
Яъни улар Аллоҳнинг оятларига ва қиёмат кунига куфр келтирган кимсалардир. Шунинг учун ҳам:
«...уларнинг амаллари ҳабата бўлди».
Бир неча бор айтиб ўтилганидек, «ҳабата» сўзи аслида заҳарли хашакни еб қўйган ҳайвоннинг қорни шишиб кетиши маъносини англатади. Сиртдан қараганда, ҳайвон хашак еб, қорнини тўйдирганга ўхшайди. Аслида эса қорнига кирган таомдан унга ҳеч фойда бўлмайди. Балки зарар етади. Ҳатто қорни ёрилиб, ўлиши ҳам мумкин. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat