Ассалому алайкум! ЭКО яъни суний хомиладорлик юзага келтириш тўғрисида консултацияга боргандик, (2та жойга бордик. Иккала доктор хам бир хил ташхис ва маслахат берди) Бачадон найчасида сув бор экан. Уни дорилар билан даволаш, ёки сувини олиб ташлаш самараси жуда паст экан. Хақиқатда аёлим дорилар билан муолажа олди, лекин фойдаси бўлмади. ЭКОнинг самарали бўлиши учун хам иккала найчани хам олиб ташлаш керак экан. Лекин кейин аёлим фақат ЭКО орқали хомиладор бўла оларкан. Саволим : Кейин қандай йўл тутамиз? Турмуш қурганимизга 8 йил бўлди фарзандимиз йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Бу масалани соҳанинг мутахассислари билан мапслаҳат қилинг. Агар бундан бошқа чора бўлмаса, шариатнинг кўрсатмалари асосидаги ЭКОга мувофиқ қилинса, жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!