Ассалому алайкум! Хорижий компанияда ишлайман. Биз ишлаётган бинода жуда кўп ташкилот бор. Лекин намоз ўқийдиган инсон деярли йўқ (балким ўқишар лекин тахорат қилган одамни хеч кўрмадим). Хуллас умумий хожатхонада тахорат олиш жуда ноқулай бўлябди. Чет эллик ғайридинлар (рахбарларимиз) хам битта хожатхонадан фойдаланишади. Тахорат пайтида кириб қолишса, қўрқанимдан эмас, нотўғри тушунишмасин деб жуда шошилб тахорат оламан. Айникса кишда кийим кўплигидан жуда ноқулай. Намозни хам иш пайтида яшириб бир хонага кириб ўқиволаман. Шунақа холатларда қандайдур енгилликлар борми? Шошилиб олинган тахорат бузулиб қолмайдими? Кейин оёқни унитазда ювишдан бошқа чора йўқ. Бунга қанақа хукм бор?
– Ва алайкум ассалом! Бу сизни имтиҳонингиз экан, маҳкам бўлинг. Ажри ҳам ўшанга яраша улуғ бўлади. Оёқ ювишга шароит йўқ бўлса масҳ тортадиган жавроблар чиққан. Ўшандан кийиб олинг. Валлоҳу аълам!