Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен олдин шу тўғрисида сўралганлигини тополмадим. Саволим шуки, ёши катта кишилар отам-онам, илгари бизни ёшлигимизда уй остонасида ўтирма дейишарди. Бугун бир рус сайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганликлари ва ҳадис борлигини ёзибди. Мен тушуна олмадим, шу тўғрисида тушунча берсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан йўл бўйига ўтириб олиш ҳақида ҳадис келган. Остонага ўтириш оқил одамнинг иши эмаслиги ҳақида ҳадис келиши ҳам шарт эмас. Биринчидан у ерда елвизак бўлади, иккинчидан одамларнинг чиқиш киришига ҳалал беради.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِيَّاكُمْ وَالْجُلُوسَ عَلَى الطُّرُقَاتِ». فَقَالُوا: مَا لَنَا بُدٌّ، إِنَّمَا هِيَ مَجَالِسُنَا نَتَحَدَّثُ فِيهَا. قَالَ: «فَإِذَا أَبَيْتُمْ إِلَّا الْمَجَالِسَ فَأَعْطُوا الطَّرِيقَ حَقَّهَا»، قَالُوا: وَمَا حَقُّ الطَّرِيقِ؟ قَالَ: غَضُّ الْبَصَرِ، وَكَفُّ الْأَذَى، وَرَدُّ السَّلَامِ، وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ، وَنَهْيٌ عَنِ الْمُنْكَرِ
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўлларда ўтиришдан сақланинглар!» дедилар. Шунда: «Бошқа иложимиз йўқ, чунки бу гаплашиб ўтирадиган жойларимиздир», дейишди. У зот: «Агар ўтиришдан бошқага кўнмасангиз, у ҳолда йўлнинг ҳаққини беринглар», дедилар. Улар: «Йўлнинг ҳаққи нима?» дейишди. У зот: «Кўзни тийиш, озор етказишдан тийилиш, саломга алик олиш, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!