Ассалому алайкум! Менинг отам шу йили вафот қилдилар, отам ибодатларга махкам шу сабабдан биз фарзандларидан хам шундан махкам туришни талаб қилардилар. Отам вафотидан олдин хам, кейин онамни отамга хиёнат қилиб юрганидан хабар топдим. Ўзим ибодатдаги одамман, онамнинг ёшлари катта, уларга қандай йўл тутсам бўлади? Қилиб юрган ишларини ўзимга сиғдира олмаяпман, Аллоҳдан тинмай дуо қилиб сўраяпман. Аммо онага нисбат бундай холатда қандай йўл тутилади? Хар сафар онамга қараганимда отамни ўйлайман, оиламизни ўйлайман ақлимга сиғдира олмаяпман. Бундай холатда нима қилинади? Агар зулм қилиб қўйсам охиратни ўйлайман, жим юришнида иложи бўлмаяпди?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингизни ўйлар экансизу лекин онангизни ўйламас экансиз. Сизда бор эҳтиёж онангизда кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Сиз маломат қилиш ўрнига тенгини топиб никоҳлаб қўйинг. Қарши чиқиб охиратингизни куйдирманг. Валлоҳу аълам!