Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, хозирги кунда бериладиган дафн пули бор экан. Бувим оламдан ўтди охиратлари обод бўлсин. Нафақа пулининг 2 ойлиги дафн пули учун берилди. Шу пулни ишлатмадимда ўзимни пулимга қўй олдим. Шу қўйни сотиб пулини бир мухтож қариндошимизга бердим. Шу пулни олиб у хам қўй олиб семиртириб сўйиб сотишни бошладим. Шу пулнинг савоби бувимга бориб турадими? Саволим ноўрин бўлса минг бор узр!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Онангизга нафақа сифатида берилган пуллар онангизни мулки ҳисобланади. У пуллар меросхўрларнинг орасида тақсимланиши шарт. Валлоҳу аълам!