Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлнинг сартарошликни касб қилиши

00:00 / 06.10.2012 | eski savollar | 2929
Ассалому алайкум, Шайх Ҳазратлари!Ижозатингиз билан савол берсам: Бир аёл аёллар сартароши касбини ўзлаштирмоқчи. Унга бу касб аёллар учунмас деса ҳам ҳеч унамаяпти экан. "Мени салонимга аёллар ўзи келади мен уларни чақирмайман. Ундан ташқари мен мусулмонларни сочини эмас, балки яҳудий ва насоро аёлларни сочини кесаман" каби важ билан ўзини ҳақ деб кўрсатяпти экан. Мен бу аёлни танимайман, лекин биродарим уни бу йўл нотўғри деб тушунтиришга уринган. Ўша биродарим илтимос билан сўрамоқчи эдимки, аёл киши учун аёллар сартароши касби ҳалолми ёки ҳаром? Илтимос, саволим учун мендан аччиқланманг, фақатгина ўша аёл бошқани гапини олмаяпти экан-да. Бу каби саволим учун узр, Устоз!Ташаккур, Аллоҳ илмингизни бундан-да зиёда қилсин, Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ишни мазкура аёл қилмаслиги керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat