Ассалому алайкум! Онам иқтисослаштирилган мактаб интернатида ошпаз бўлиб ишлайди 1 кунда 8 киши 350та ўқувчига овқат тайёрлашади. Ишлари оғир хам соғликлари яхши эмас, ойликлари эса жуда кам, 650минг. Уйга хар куни кун ора прадукталардан олиб келади, болларни хаққини еяпмиз деб жуда қўрқади. Аммо бошқа йўлимиз хам йўқдек гўё. Бу озиқ овқат махсулотлари биз учун харомми?
– Ва алайкум ассалом! Онангизнинг қийналиши ёки кам маош олишларига рози бўлиб ўша ерда ишлашлари ҳаромни ҳалол қилиб қўймайди. Онангиз билан сизлар болаларни ҳаққини еяпсизлар экан. Аллоҳдан қўрқинглар. Валлоҳу аълам!