Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хамшира бўлиб ишлаш

15:53 / 01.03.2021 | НИГОРА | 2155

Ассалому алайкум! Мен хамшираман, фарзандларим катта бўлиб қолди. Кенжа фарзандимни жаррохлик амалёти ўтказиш учун қарз олганмиз, фарзандим нобуд бўлди. Энди ёрдам бериш мақсадида ишга чиқаман, турмуш ўртоғим рози бўлди. Ишимда давом этсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳамширалик энг савобли ишлардан. Беморга ёрдам бериш, хусусан касал қийналган ва ночор аҳволда бўлса. Лекин афсуски ҳозирги кунда ҳамширалик маҳрам номаҳрамликни фарқламайдиган иш сифатида бўлиб қолди. Ҳамшира сингилларимизга қарашлари жоиз бўлмаган номаҳрамларни, айни аврат жойларига қарашларига тўғри келмоқда. Фақат аёлларни муолажасини қиламан десангиз рози бўлишса бош устига ишлайверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat