Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларга оид масалалар

14:49 / 27.10.2022 | Аскар | 1229

Ассалому алайкум! Мени никохимдеги аёлим менга никохланганида 3 фарзанди бор бева эди. Мен намозга давад қилисам жахли чиқади ёки кўчага чиқаётганинда зийнатланма атир упа сепма деб чунтирсам қиёмат куни Аллоҳга нима дип жавоб бераман дисам хам жахли чиқади. Жахлим чиққанидан бир кун шу ишлани такрорлавурсен сандан рози бўмиман дигандим. У менга қиёмат куни сизданмас биринчи эримдан розилиги сўралади дип жавоб қайтарди. Буни хукми қанақа бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёлингиз хато гап айтибди. Ҳадиси шарифда “биринчи эри” деб қайдланмаган. Сиз модомики унинг эри экансиз, албатта сизни рози қилгани ҳақида сўралади.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تُؤْذِي امْرَأَةٌ زَوْجَهَا فِي الدُّنْيَا إِلَّا قَالَتْ زَوْجَتُهُ مِنَ الْحُورِ الْعِينِ: لَا تُؤْذِيهِ قَاتَلَكِ اللهُ، فَإِنَّمَا هُوَ عِنْدَكَ دَخِيلٌ يُوشِكُ أَنْ يُفَارِقَكِ إِلَيْنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг «ҳури ийн»дан бўлган хотини «Унга озор берма! Аллоҳ сени ҳалок қилсин! У сенинг олдингда қўноқ бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, биз томон жўнайди», дейдилар», деганлар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисаи шариф ҳам аёл киши ўз эри билан доимо яхши муомалада бўлиши кераклигига, эри ундан озор кўрмаслик ҳаққига эга эканлигига далилдир. Бу ҳақни яхшилаб тушуниб олиш ва уни поймол қилмасликка ҳаракат этиш зарур.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ مَاتَتْ وَزَوْجُهَا عَنْهَا رَاضٍ دَخَلَتِ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир хотин ўлса-ю, эри ундан рози бўлса, у жаннатга киради», дедилар». Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, эри рози бўлмаган хотин жаннатга кира олмайди. Шу ҳадиснинг ўзидан эрнинг хотинидаги ҳаққи қанчалик улуғлигини билиб олиш мумкин. Жаннатга кириш ниятида бўлган аёл ўз эрини рози қилишга доимий ҳаракатда бўлиши керак. Бу эрнинг хотиндаги ҳақларидандир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat