Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда менинг қулоғимда оғриқ бор. Шу юзасидан сизларга 2 та саволим бор. 1. Қулоғим оғригани сабабли мен 2қават бош кийим кияман. Бири оддий шапка бири жемпиримнинг"капшонка"си. Буларни ечсам қулоғим оғриғи ёмонлашади. Шунинг учун намозни бошлашда "Аллоҳу акбар" деб қулоқ қоқишни ўрнига шу "капшока"ни устидан қулоқ қоқсам бўладими? 2. Намозда руку ва саждага эгилганимда қулоғим қаттиқ оғрияпти. Сажда ва рукуда айтиладиган дуоларни 3 марта эмас 1марта айтишлик жоизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади.
2). Оғримайдиган даражада эгилаверинг. Валлоҳу аълам!