Ассалому алайкум! Устоз мен Алхамдулиллах икки жойда ишлайман, бири газ сохасида бир ойда 15 кун иш, қолган 15кунида деҳқон бозорда ишчи бўлиб ишлайман дўконда. Масжидга бомдод намозига чиқаман, намозни адо этиб, зикрларни қилиб бўлгандан кейин қуёш чиққунича имом Қуръон тафсир қиладилар. Ман унгача ўтирсам ишга кеч қоламан, туриб кетсам гунохкор бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Кеч қолмаслик учун чиқиб кетсангиз гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!