Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Порталдаги савол жавоби

22:01 / 10.03.2021 | akhmadjon akhmadjanov | 1241

Ассалому алайкум! Саволлар.муслимаат.уз сайтида савол жавоб бўлган экан. Ўғлимни исми Қодиржон ўзгартириш керакми Аллоҳни исмлариданку ҳамма уни Қодир деб чақиради? Жавоб Қодир деб чақирса жоиз. Исмини ўзгартириш шарт эмас деб жавоб беришибди. Қодир исмини ўзгартириш керакми? АбдулҚодирга ёки Қодир бўлавердими? 2. Аллоҳни 99 исмларининг ҳаммасига Абду қўшиб қўйса бўладими ёки базиларига шарт эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қодир жоиз бўлсада, Абдулқодир бўлса бандаликка ярашади. Баъзиларига абд шарт ҳам эмас, чунки Аллоҳ таоло ўша 99та сифатларидан баъзиларини пайғамбарларига ҳам исм қилиб берган. Масалан ар-Роуф ар-Роҳиймлар. Аллоҳ таоло "Тавба" сурасида марҳамат қилади:  

 لَقَدْ جَاءكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِالْمُؤْمِنِينَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ۝ 

128. Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat