Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаммуаллифлик ҳуқуқи

22:20 / 12.03.2021 | G'ofurjon | 1381

Ассалому алайкум! Мен бундан анча йиллар аввал бир китоб ёзишни мақсад қилган эдим. Ўша вақтда бир ҳамкасбимга “Агар китобнинг матнини териб берсангиз, сизни ҳаммауаллиф қилиб оламан”, деган эдим. Китобни ўша вақтларда тайёрладик, ҳамкасбим уни компутерда териб берди. Лекин уни айрим сабабларга кўра чоп эта олмаган эдик. Яқинда мен уни чоп этишга қарор қилдим, китобга тақриз ва уни чоп этиш учун институтнинг қарорини ҳам олдим. Билишимча китобнинг матнини компутерда териш техник иш бўлиб матнни терган одам ҳаммуаллиф бўлишга ҳақли эмас экан. Буни тақризчи ҳам тақризида айтиб ўтган. Шунга қарамай мен аввал ҳамкасбимни ҳаммуаллиф қилиб оламан деб айтиб қўйганим учун уни китобга ҳаммуаллиф қилиб ёздим. Китоб иншааллоҳ иккаламизнинг ҳаммуаллифлигимизда чоп этиляпти. Энди мен китоб устида ишлаб уни янги материаллар билан ва янги мавзулар билан бойитиб уни яна чамаси 100 бетларга кенгайтирмоқчиман ва кейинги нашрини фақат ўзимнинг муаллифлигимда чоп этмоқчиман. Бу 100 бетни ўзим териб чиқаман ва бу қисмда ҳамкасбимнинг ҳиссаси ёъқ. Буни ҳамкасбмга айтсам, у бундан норозилигини, китобнинг кейинги нашрида ҳам унинг ҳаққи борлигини айтди. Саволим шундайки, динимиз нуқтаи назаридан ҳамкасбим китобнинг 100 бетларга кенгайтирилган кейинги нашрига ҳам ҳаммуаллиф бўлишга ҳақлими? Ёки агар ҳамкасбимнинг меҳнатини пул билан тўлаш мумкин бўлса, бу пул миқдорини қандай ҳисобласак бўлади? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шеригингиздан сўранг. Олдинги териб берганига ҳақ беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat