Ассалому алайкум! Мен савдо билан шуғулланаман. Ман савдода бошқарувчиман. Менинг қўлимда менга савдо қилишда ёрдам берадиган шеригим бор. Шеригим бир инсондан бир товарни 250 000 га сотиб беришга келишибди ва уни 600 000 га савдога қўйибди. Кейин ҳеч Ким олмаганига 380 000 сумга сотамиз Деб элон берибди. Кейин бир инсон нарх арзонлашганини кўрмай 600 000 сум ташлабди. Товар сикидкада эди 380 000 сотилиши керак эди. Лекин шеригим 600 000 га сотиб юборибди. Кейин товар эгаси сиз 380 000 қўйган эдиз, энди менга кўпроқ ташлаб берасиз деяпди. Саволим шуки: Биз 220 000 қиммат сотилганку шуни олган одамга қайтарамизми ёки товар эгасигами? Қайси ҳолатда ҳалол бўлади? Илтимос ёрдам беринг, биз келиша олмай қолдик.
– Ва алайкум ассалом! Товарни сотиб бергани учун қанча ҳақ олишга келишган бўлса ўшани олади. Ортиғини товар эгасига қайтаради. “Бу нарсани 100 сўмга сот, 10 сўми сенинг иш ҳақинг. 100 сўмдан қимматроққа сотсанг ўша ҳам сенга” каби келишув қилган бўлса, ортиғини ҳам олиб қолиши жоиз. Валлоҳу аълам!