Ассалому алайкум! Мен бир сафар хуфтонни адо этаётганимда лабимнинг ёрилганини сездим, ўша пайтда 4 ракат фарзни адо этаётгандим. Фарзни ўқиб бўлгач қўлим билан текшириб кўрдим лабим номига ачишаётган бўлсада қон йўқ эди. Саволим шунга ўхшаш холатларда, яъни терининг устки қатлами йиртилсаю қон чиқса таҳорат кетадими йўқми? Агар кетган бўлса суннатларни ҳам қайта адо этишим керакми? 2) Мен инглиз тили ўқияпман ва ўзимда ўқитувчи бўлишликка яхши иқтидор сезмоқдан, ўқув марказимиз бошлиғи(ҳам устозим) ҳам менга устоз бўлишликни таклиф қилмоқдалар. Фақат мени ўйлантираётган нарса шуки, шу тилнинг ўқитувчиси бўлишлик савобли ишми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳоратни оқувчи қон синдиради. Оқмайдиган даражада бўлса синмайди.
2). Ниятингизга боғлиқ. Валлоҳу аълам!