Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатга кириш

16:26 / 09.11.2015 | Nazirjon Yusupov | 3058

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг “Қарз ва унга боғлиқ масалалар” китоблари 50-бетдан иқтибос келтираман : "Аммо бечора банда жаннатга кира олмай турибди. Чунки бир одамдан қарзи бор экан, ўшани узмай туриб вафот этиб қолибди". Иқтибос тугади. Шу ўринда менда бир савол пайдо бўлди. Ҳали қиёмат бўлмаса ҳам инсон вафот этгандан кейин қандай қилиб жаннатга кириши мумкин? Ахир жаннатга кириш қиёмат куни ҳисоб-китоб қилингандан кейин бўлмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Биз ожиз ва илмсиз бандаларни Аллоҳни ўзи мағфират этсин, Омин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қиёматдаги жаннатга кириш инсоннинг руҳи ва жасади билан бўлади. Қиёматдан олдин эса кишиларнинг руҳлари жаннатга киради. Бу борада шаҳидларнинг руҳлари ҳақида келган ҳадислар ва қуйида келтирадиган ҳадис ҳам далилдир.
وعن ثوبان رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "إذا فارق الروحُ الجسدَ وهو بريءٌ من ثلاثٍ دخل الجنة: الكِبْرُ، والدَّين، والغلول" (رواه أحمد والترمذي وابن ماجة
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : Руҳ жасадни тарк этгач учта нарса ; кибр, қарз ва талончиликдан пок бўлса жаннатга киради" дедилар.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat