Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

17:44 / 15.03.2021 | Abdurazzak | 1385

Ассалому алайкум! 1) Бир инсон айтдики, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоху анху Қуръондаги Фалақ ва Нас сураларини Қуръон оятларидан деб эмас, балки бу иккиси дуолардур деб айткан эканмишлар. Бу гап тўғрими? 2) Маълумки, агар икки эркак киши жамоат бўлиб ўқисалар, бириси имомликка, иккинчиси эса ўша имомнинг ўнг тарафига туради. Лекин жамоат уч кишидан иборат булса, бириси имомликка утади, колган иккитаси эса уша имомнинг ортига сафланади. Агар икки инсон жамоат бўлиб ўқиган вақтида учинчи одам кеч қолиб келса, имомнинг чап тарафига туриб иқтидо қилаверадими ёки ўнг тарафда иқтидо қилиб турган одам кеч қолиб келган одам билан имомнинг орқасига ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Саҳобалар ҳар қанча мақомга кўтарилмасинлар пайғамбарлардек маъсум бўлишолмайдилар. Минглаб саҳобалар Қуръон ояти деб турганларида Абдуллоҳ ибн Масъуд сиз айтган гапни айтганларида ҳам эътиборга олинмайди.

 2). Орқасига ўтади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat