Ассалому алайкум! Мен бир корхонага шафер бўлиб ишга кирдим, рахбар менга қўшимча даромад қилишим учун агар мижоз топсанг ўша мижоздан тушган фойдадан қўшимча хақ беришини айтди, бунга қизиқиб мен мижоз топдим ва ишлаб юрганимда қўшимча даромад топа бошладим. Тақдир бўлиб ишдан кетишимга тўғри келди, сабаб ишхонамдан бўлмади оилавий сабаб. Мен топган мижозларим учун мен харакат қилмаяпман ўрнимга рахбар ўзи ёки бошқа ходим харакат қиляпти, Мен у корхонадан топган мижозларим учун яна даромад олишим мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Мижоз топиб берганингиз учун бир маротаба ҳақ олишингиз мумкин холос. Доимий ўша мижознинг ҳаридларидан улуш олиб ўтиришингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!