Ассалому алайкум! Бир дўстим мандан шариатдан савол берса ман унга китобда ўқганларимдан жавоб берсам бўладими (китобда шунақа ёзилган деб), албатта дуч кеган китобдан эмас, сизлар ўқишингиз мумкин деган китоблардан ва Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари китобларидан? Бу фатвога кириб қомидими?
– Ва алайкум ассалом! Сиздан сўралган масалани айни ўзини бирор китобда кўрган бўлсангиз айтишингиз мумкин. Ўзингизча қиёслаб бу масала ҳам шу масалага ухшаса керак деб ижтиҳод қилманг. Валлоҳу аълам!