Ассалому алайкум! Биламизки ислом динида ҳар бир бандага ўзининг топадигон ва мулки ҳисобланган даромадига ҳисоб қилиб закот бериш кераклигини. Мени ёшим 27да ҳали ёш оиламиз 3 нафар фарзанд тарбияси билан машғулман. Шахсий мулким ва топадигон даромадим йўқ. Турмуш ўртоғим қармоғидаман, бизга ўхшаган аёлларнинг закот бериш ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Нисоб миқдорида тилла ёки бошқа мулкингиз бўлмаса, сизга фарз эмас. Валлоҳу аълам!