Ассалому алайкум! Мен банкда ишлайман. Иш вақтимиз Душанбадан Жумагача 09:00-18:00гача. Шундай бўлсада, кўпинча иш вақтидан анча кеч бўшаймиз ва баъзан дам олиш кунлари ҳам ишга жалб қилинамиз. Аммо бунинг учун бизга иш ҳақи тўлаб берилмайди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз ишхонадаги принтер, ундаги қоғоз, сиёҳи ва бошқа анжомлардан ўз фойдамизга маълум бир миқдорда (кўп миқдорда эмас) ишлатсак жоизми? Бу ҳолатлар келишувда кўзда тутилмаган.
– Ва алайкум ассалом! Пулини тўлаб қўйинглар. Валлоҳу аълам!