Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Армон

00:00 / 10.11.2012 | eski savollar | 2718
Ассалому алайкум Одина опа. Ман утган йилнинг рамазон ойининг(ҳайитан 1кун олдин) оҳирги куни бир туш курдим. Узим сог'лигим ва эмузукли болам туфайли руза тутолмадим. Ҳар кун туриб саҳарлик дастурҳонини таёрлаб ҳужаиними уйг'отиб узим залда креслода утириб уҳлаб қопман. Шунда тушимда бир оппоқ катта ёшдаги одам келиб манга нотаниш тилда гапирди қайси тилигини билмасам ҳам уни гапларини тушунибман. У санга қиз ином қиламиз уни исмини Самия деб қуйгин деди. Бу пайт ҳужаиними овозларига уйг'ониб кетим. Сами'Аллоҳу лиман ҳамидаҳ деб руку'дан турдилар. Бомдод намозини уқиётган эканлар. Орадан 1ой утиб сог'лиг'им ёмонлашиб дуҳтирга борсам бу одий токсикоз сиз ҳомиладорсиз 5 ҳафталик деди. Эшитиб ҳайрон булдим чунки уг'лим ҳали кичкина эмади. Дуҳтирлар аборт қил сутин айниди у'г'лин касал буп қолади деишди. Рози бумадим яна эмизавердим боламга ҳечнарса бумади. Уг'лими қозоновқатга ургатиб мажбурликдан(тулиқ 2йил эмизаман дб ният қилудм) кукракдан чиқардим. Вақт утиб қизим туг'илди. Тушуми эслаб шу исмни қуэми ёми бу исмни эшитмаганим ун боwқа исм қуидик. Шу йил 1октябр куни оилам бн автоҳалокатга учрадик. Болаларим(уг'лим 2ёш қизим 5 ойлик) вафот этишти. Ман эрим бн ог'ир эдик болаларимиз ҳақида бизга айтишмади кеин эшитик. ОЛЛОҲ узи берди ва узи олди. Опажон қизимга Самия деб исм қуишим керемиди? шу манга армон буп қолди. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

ваъалайкум ассалом.бошингизга келган мусийбат албатта каттадир. бу ҳаммаси сизнинг руҳий ҳолатингиздан. аммо мусулмон киши кучли бўлиши керак. бошқа нарсалар билан кўпроқ машғул бўлинг. агар йиғласангиз, сиқилсангиз, Аллоҳнинг тақдирига норозилик бўлиб қолиши мумкин. уларни эслаганингизда, иншааллоҳ сизни икки қўлингиздан еталаб жаннатга олиб кириб кетишларини ҳаёл қилинг. кўпроқ Қуръон тиловат қилинг, намоз ўқинг. Аллоҳ Ўзи осон қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat