Ассалому алайкум! Бу саволни бераётганимдан жуда уяламан лекин узга чорам хам йўқ. Мен ёшлигимда тахминан 7-8 синфлигимда нафсимни қули бўлиб қолгандим. Қўл билан хирсни қондиришга жуда берилгандим. Ўшанда бир кун бу харом амал эканлигини билгач Роббимга "Умримни охиригача мендан хеч қачон маний чиқмайди, агар чиқадиган бўлса хар бир томчиси учун мани азобла" деб қасам ичгандим. Орадан анча вақт ўтиб биринчи мартта эхтилом бўлдим, кейин эса уйланиш ва жинсий алоқа хақида билиб олдим (қасам ичганимда бу нарсаларни билмасдим). Аммо кейин қасамимни бир неча бор буздим (хам эхтилом булиб хам нафсига қул бўлиб). Энди нима қилишим жоиз? Мен учун уйланиш харом бўлиб қолмаганми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ёзган гап қасам бўлмай, бефаросатлик билан айтилган гап бўлади. Тезда уйланинг. Валлоҳу аълам!