Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ходимнинг иш ҳақи

19:06 / 19.11.2014 | Olim2712 | 2779
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари! Ҳазрат, электр тармоғида ишлайдиган ходимлар хонадонларга электр ҳисоблагич (счётчик) ўрнатар экан. Ўрнатиш учун тахминан 150 минг сўм пул сарфланади (счтётчик нархи ва пластик очириш каби нарсаларга). Ходим хонадон эгаларидан ушбу сарфланадиган 150 минг сўм, ҳамда ўрнатгани учун ва пластик очириш учун елиб югургани сабабли, қўшимча 50 минг сўм ҳам олади. Ходим хонадон эгаларига барча сарф харажатни айтади ва ҳалиги қўшимча 50 минг сўмни улардан розилик сўраб олади. Улар, яъни хонадон эгалари рози бўлиб беришади. Ҳазрат, ходимнинг “иш ҳаққим” деб розилик сўраб оладиган 50 минг сўм пули ҳалолми? Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар олган пулига фактура ёзиб берса, ҳалол.

Топ рейтинг www.uz Openstat