Ассалому алайкум! Орқамдеги одам намоз оқивоткан бўлса мен туриб кетсам намозини бузган бўламами ё туриб кетсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғрисидан ўнг ёки чапга туриб кетсангиз намозига зарари йўқ, гуноҳкор ҳам бўлмайсиз. Бу ҳолатда олдидан ҳам ўтган ҳисобланмайсиз. Мабодо олдидан ўтиб кетсангиз ҳам у одамни намози бузилмайди. Сиз гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!