Ассалому алайкум! 2 йил олдин амакимнинг қизи жонларига қасд қилиб оламдан ўтиб қолганди ўша кунилари рамазон ойи эди, ўшанда кўпчилек рўза эди шу қаторда аямлар ҳам мен аямлар ҳафа бўлиб қаттиқ йиғлаганларини кўриб рўзамни йўқ очмайман диб икки уч бира айтишларига қарамай мажбурлаб косада сув бериб рўзаларини очишларига сабаб бўлдим. Бунинг ҳукми қандай ўша кунги рўзага каффорот вожибми бў рўзани мен сабаб очганлари учун каффоротини мен тутиб бераманми. Қисқа қилиб айтганда бировнинг рўзаси ваҳтидан олдин очиб юборишига бошқа биров сабабчи бўлса қазосини ва каффаротини ўша инсон тутиб берадими гуноҳ сабабчи инсонга ёзиладими?
– Ва алайкум ассалом! Очган одам қазосини ҳам каффоратини ҳам тутади. Сиз ҳам албатта гуноҳкор бўлгансиз. Валлоҳу аълам!