- Ва алайкум ассалом! Тўғри тарбия берибсиз. Улуғларимиз ёш болаларига ўзлари мулкидан нарса бериб инсонларга тарқатишни ўргатар эдилар. Албатта бунда берувчи инсон хурсанд бўлади. Кейинчалик саҳоват қилиш инсонни табиатига айланиб қолади. Тиланишда ҳам худди шундай табиатига айланиб қолади. Табиатига айланганлар бу ишни оқлаши табий. Валлоҳу аълам!